Сурхондарёда газ қуйиш шохобчаси портлаб кетди

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида, автомобилларга газ қуйиш шохобчаси портлаб кетиб, ёнғин юзага келди. Бу ҳақда фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳабар берди.

Ҳодиса ҳақида хабар 13-август соат 12:58 да ФВБга келиб тушган. Унга кўра, Шўрчи тумани, Оққўрғон МФЙ Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суйлатиралган газ қўйиш шохобчасида, ёқилғини автосистернадан резервуарга тўкиш вақтда чақнаш рўй бериб, ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 13:08 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 13:16 да ўчирилган.

Ҳозирда чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб боргани айтилмоқда.

Ҳодисалар