Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Оҳангарон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар берди.

Қайд қилинишича, фуқаролар Б.Ш. ва А.Ш., фуқаро Ж.Н.га 500 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини $1,7 ва 650 минг сўм эвазига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (психотроп моддалар ҳисобланмайдиган, аммо кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай ҳолатларга қарши қатъий чоралар кўришини маълум қилган.

Тошкент