«Собиқ севгилиси билан менга хиёнат қилди». Aёл эри билан ажрашгани сабабларини айтиб берди

Ўзбекистонлик аёл муҳаббат билан қурилган 3 йиллик турмушдан сўнг нега эри билан ажрашгани ҳақда гапириб берди ва турмушга чиқаётган қизлар унинг хатосини такрорламаслигини таъкидлаб, «Nemolchi»га мурожаат қилди.

Фото: «Forum.Ykt.Ru»

Унинг мурожаатига кўра, қайнaнаси уни кўпинча камситган ва ҳақоратлаб келган:

«Қайнанам икки йил оилам билан яшашга қўймади, кўпинча камситарди ва ҳақоратларди. Кўп маротаба уйдан кетиб қолардим, лекин ҳар гал энди бошқача бўлади деган умидда қайтардим. Эрим ҳар қандай ҳолатда ҳам сабр қилишимни айтиб, ҳаммаси ўзгаришига ишонтирарди. Aммо уни ҳар доим хиёнатда ушлаб олардим. У 3 йил собиқ севгилиси билан менга хиёнат қилиб келди. Тағин у қизни менга айтган гаплари алам қиляпти… У доим бола тўсқинлик қилмаслигини ҳотиржамгина айтиб, эрим билан муносабати ҳақда гапираверарди, ҳатто эрим ҳам», — дейди у.

Aёл 3 йиллик турмушидан норози, унга нисбатан бўлган муносабатлар, айниқса фарзандига нисбатан муносабатдан қаттиқ ранжиган:

«Менга 3 йиллик турмушим алам қилади… Уч йиллик турмуш, оқибатда эса менга ва 2 ёшли ўғлимга шундай ёмон муносабат… Биламан, бу нотўғри танлов бўлган, лекин доим ўғлим учун қайтардим… унинг етимликда катта бўлишини хоҳламасдим. Aёл сифатида менга жуда алам қилади: у оилани, хиёнатни била туриб турмуш қуриш.. Фарзанд бор экан масъулиятли ҳам бўлиш керак!

Бу ҳикояни ёзишимдан мақсад, турмушга чиқиш арафасида бўлган қизлар менинг хатомни қилмасин. Турмушга чиқишдан олдин яхшилаб ўйланг».

Ҳаёт