Ўзбекистонлик аёл эрига хиёнат қилиб, дўстидан бола орттиргани ҳақида айтиб берди

Эрига хиёнат қилган ўзбекистонлик аёл бунга нима мажбурлагани, бола аслида кимдан экани, шунингдек, ҳозирги ҳаёти ҳақида гапириб, бу ҳақда эрига қандай айтишни билмаётгани сабабли «Nemolchi»га мурожаат йўллади.

Фото: «viene»

Aёлнинг мурожаатига кўра, турмуш қурганидан сўнг эри дастлаб фарзанд кўришга эрта эканлиги, бунга тайёрмаслигини, ҳозирча бола хоҳламаётганини айтган, aёлга эса бу ёқмаган. Шу сабабли эр-хотин жанжаллашади ва aёл онасиникига кетиб қолади.

Аёлнинг айтишича, онасиникига келгандан сўнг эри уни эсламаган ҳам. Шундан сўнг у кунларнинг бирида ишдан кейин дугонасининг туғилган кунига боради. Эри бир ҳафтадан буён эсламаётгани, хабар олмаётгани ва олиб кетишга келмагани сабабли қаттиқ тушкунликка тушган аёл кечага келган дўсти билан тунни бирга ўтказади.

«Қисқаси, битта дўстим билан ухладим. Уйга қайтгач, онам мени сўроққа тута бошлади. Мен унга ҳамма нарсани айтиб бердим. Онам, албатта, ҳайратда қолди. У менга тўсатдан эрим билан ярашадиган бўлсам, бўлиб ўтганларни айтмаслигимни уқтирди. Aммо ўзимга келганимда қилмишимдан афсусландим», — дейди у.

Бу воқеадан роппа-роса 3 кун ўтиб, аёлнинг эри ярашиш учун келган. Агар аёли бола хоҳласа, у ҳам бунга тайёр эканлигини айтган. Aёлнинг таъкидлашича, бир ҳафта ўтар-ўтмас унда ҳомиладорлик аломатлари сезила бошлаган. Бола эридан эмаслигини билса-да, бунга ишончи комил бўлмаган.

«Мен дарҳол эримга ҳомиладорлигимни айтдим. У хурсанд эди. Бола туғилгунгача эримдан эмас, деган ёмон фикрларни ўзимдан ҳайдаб чиқаришга уриндим. Лекин бу фикрлар мени ҳеч қачон тарк этмади. Танишларим орқали оталик тестини ўтказишга қарор қилдим. Aфсуски, бола эримдан эмаслиги маълум бўлди…

Ҳозир бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиламан. Эрим ўгай ўғлига жуда меҳрибон. Мен эса йиллар давомида уни алдаб келябман. Ёлғонларим менга тўлақонли ва бахтли ҳаёт кечиришга имкон бермайди. Мен тушунаман, сиз ‘туғган эмас, боққан она’ деган мақолни айтишингиз мумкин. Шундай бўлса-да, мен ҳақиқатни айтишга ботинолмаябман», — дейди у.

Aёлнинг айтишича, ўғлининг ҳақиқий отаси бошқа мамлакатга жўнаб кетган ва ҳозирда оилали. Унинг ўзи эса иккинчи фарзандга ҳомиладор. Унинг эри қиз фарзандли бўлишни жуда-жуда хоҳлаяпти. Таъкидлашича, аёл эрини жуда яхши кўради. Онаси ёлғоннинг ёлғондан фарқи борлигини, буни ҳаммадан сир тутиши кераклигини айтаётгани сабабли нима қилишни, қандай йўл тутишни билмаяпти.

Аввалроқ Андижонда хиёнат қилган эрини излаб борган ҳомиладор аёлнинг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берилганди. Кейинчалик воқеа иштирокчилари ҳолат қандай юз берганига аниқлик киритган. Шунингдек, Тошкентда 29 ёшли қизни ўғлини ром қилганликда айблаб, уни «самосуд» қилган она ва унинг танишларига жиноят иши қўзғатилганлиги ҳаҳида хабар берилганди.