«Тўйдан кейин ҳаммаси яхши эди, токи буни кўрмагунимча». Aёл эрининг тўйдан аввалги қилмишини билиб қолди
Ўзбекистонлик аёл турмушга чиққанидан сўнг эрининг бегона бир аёлдан никоҳсиз туғилган фарзанди борлигини билиб қолгани ва ҳозирда нима қилишни билмаётгани сабабли «Nemolchi»га мурожаат йўллади.
Мурожаатга кўра, у оддий оилада туғилган, олий маълумотли, ёши 30 да. Ўқишни битиргач, у карера қилишни истаган ва ишлашни бошлаган. Лекин ота-онаси уни турмушга беришга ундайверган.
«Ота-онам турмушга беришни хоҳлар эди. Мен келган совчилар орасидан номзод танлай бошладим, аммо, ‘ваув’ дейдиган даражадаги йигит йўқ эди. Кунларнинг бирида дўстим бир йигит билан таништирди. У биринчи хотини билан ажрашган бўлса-да, мен унча аҳамият бермадим ва у билан учрашишни бошладим», — дейди у.
Улар тез орада турмуш қурган. Тўйдан сўнг ҳаммаси яхши бўлган, токи, у ҳақиқатни билиб қолмагунча:
«Тўйдан кейин ҳаммаси яхши эди, эрмининг телефонидаги асосий экранга қўйилган расмни кўрмагунимча. Унда 7-8 ёшли қизчанинг расми қўйилган эди. Эрим эса биринчи хотини билан 4 йил аввал ажрашган. Кейин у тунуштириди ва қизнинг ким эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу қизча бегона бир аёлдан никоҳсиз туғилган. Мен ҳаммасини кечирдим ва яшашда давом этдим», — дейди аёл.
У орадан вақтлар ўтиб, ўғил фарзандли бўлган. Бора-бора эри унга эътибор ҳам бермай қўйган.
«У менга эътибор беришни тўхтатди. Бир куни у қайнонамникига кўчишимизни айтди. Шунда билдимки, бояги қизчанинг онаси қайнонамга қўшни, яъни, битта подездда яшайди. Мен кўчишга қаршиман, аммо эрим фақатгина қизини кўришни хоҳлашини, аёл билан эса ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда. Кетиш керакми ёки ҳаммаси ўз ҳолига ташлаб қўйишми? Ҳатто, бир неча бор жанжаллар ҳам бўлди. Мен эса бир қарорга кела олмаяпман», — деб таъкидлайди аёл.
Аввалроқ Андижонда хиёнат қилган эрини излаб борган ҳомиладор аёлнинг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берилганди. Кейинчалик воқеа иштирокчилари ҳолат қандай юз берганига аниқлик киритган. Шунингдек, Тошкентда 29 ёшли қизни ўғлини ром қилганликда айблаб, уни «самосуд» қилган она ва унинг танишларига жиноят иши қўзғатилганлиги ҳаҳида хабар берилганди.