«Менда ҳомиладор бўлишнинг 10 имкониятидан биттаси бор». Tурмушга чиқаётган қиз 7 йил аввалги хатоси ҳақида айтиб берди

Етти йил аввал бир йигит билан севишиб, ундан ҳомиладор бўлиб, аборт қилдиришга мажбур бўлган қиз «Nemolchi»га мурожаат йўллади. У ҳозирда бошқа бир инсонга кўнгил қўйган ва улар турмуш қуришмоқчи, лекин қиз бўлажак турмуш ўртоғига ҳақиқатни айтишдан қўрқмоқда.

Фото: «shutterstock»

Унинг мурожаатига асосан, қиз 21 ёшида севган инсонидан ҳомиладор бўлган. Шундан сўнг иккиси тўй қилиш ҳақида режалар туза бошлаган. Лекин бир куни йигит маст ҳолда унинг олдига келган ва болани аборт қилдиришни талаб қилган. Шундан сўнг у буткул тушкунликка тушган:

«Мен қанақа кўр, аҳмоқ бўлганман. У мени севади, деб ўйлардим», — дейди қиз.

Улар танишлари орқали аборт қилишга рози бўладиган шифокорни топган. Шифокор унга 6 та дорини берган. Шундан сўнг бола аборт қилинган. Кейин у йигитга ҳаммаси тугаганини айтиш учун унинг уйига борган. Шу вақтда йигит дўстлари билан вақтчоғлик қилаётганига гувоҳ бўлган. Бу унга қаттиқ азоб берган: на қиздан хавотир олган, на унга далда берган.

Орадан бир оз вақт ўтгач, қиз шифохонадан кетишга қарор қилади, шифокорлар ҳали мумкинмаслигини айтса ҳам, у кетган. Шифохонадан чиқиб, йигит билан бирга яшаган уйга борган. Лекин уйга келганида аёллар оёқ кийимини кўриб, яна тушкунликка тушган. Йигит бунинг оддий тасодиф эканлигини тушунтирмоқчи бўлган вақтда у нарсаларини йиғиштириб, уйдан чиқиб кетган.

«Кейин мен кетдим. Жим, индамай, эшикни хам ёпмасдан! Тахминан бир ой давомида у гапиришга уринди, орқамдан югурди. Кейин кетди… Ва мен уни бошқа кўрмадим», — дейди қиз. «Менинг ҳозирда ишларим анча яхши, бошқа бир инсонга кўнгил қўйганман. Яқинда биз турмуш қурамиз. Мен уни севаман. Шу сабабли уни йўқотишдан қўрқиб, бу ҳақида айта олмаяпман».

«У менга иккинчи даражали бепуштлик ташхиси қўйилганлигини билмайди. Менда ҳомиладор бўлишнинг 10 имкониятидан биттаси бор, буларнинг барчаси — шу дориларнинг оқибати. Шундан кейин 7 йил давомида мен ҳеч қачон ҳомиладор бўлмаганман! Лекин мен бўлажак эримдан бола кўришни жуда хоҳлайман!», — дейди у.

Ҳаёт