«Aгар у ўлса, қабрига тупуриш учун бораман». Хориждаги ўзбекистонлик қиз болалигида тоғаси зўрлаганини айтиб берди

Ҳозирда хорижда яшайдиган ўзбекистонлик қиз ёшлигида тоғаси томонидан зўрланганини ва унга нафрати кучли эканлигини айтиб, «Nemolchi»га мурожаат йўллади.

Фото: «psychologies»

Мурожаатга кўра, қиз 6–7 ёш бўлган вақтида тоғаси, яъни ойисининг укаси уни зўрлаган.

«Oнамнинг укаси мени зўрлаган. Ўшанда 6 ёки 7 ёшда эдим, буни ҳеч қачон кечирмайман. Бир умр ундан нафратланиб келдим ва нафратниб ўтаман ҳам. 12 йил аввал Ўзбекистондан кетганман. Ҳозирда эркакларга нисбатан муносабатим жуда ёмон. Уни эслаганим сари ғазабга тушаман».

Унинг таъкидлашича, тоғаси ҳозирда бахтсиз, бундан эса у жуда мамнун.

«Худо адолатли, унга фарзанд бермади ва турмуши ҳам ўхшамади. Чириб кетса ҳам розиман. Aгар ўлса, қабрига тупуриш учун Ўзбекистонга бораман. Мени шафқатсизликда айбламанг… Мен уни ёмон кўраман ва бир умр ёмон кўриб қоламан»,  — дейди мурожаатчи.

Ҳаёт