ИИВ Академиясида икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади

«Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: kun.uz

Хабарга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

Таъкидланишча, бакалавриат бўйича ўқитиш кундузги ва сиртқи таълим шаклларида, магистратура бўйича ўқитиш раҳбар кадрларни тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги «ташкилий-тактик бошқарув» ва биринчи даражадаги «ташкилий-стратегик бошқарув» йўналишларида ҳамда магистратуранинг ҳар бир йўналиши бўйича ўқиш муддати 1 йилни ташкил этади.

Шунингдек, ИИВ академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиби бўлган битирувчиларининг Академияга ўқишга қабул қилиниши учун фақат махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтишлари етарли ҳисобланади.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 сентябрдан ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларида хизматни ўташ учун фақат олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 сентябрдан ички ишлар органларининг сафдор таркибидаги лавозимларига номзодлар фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган шахслар орасидан қабул қилинади.

Янгиликлар