Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича антирекорд янгиланди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 400 дан ошди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 29 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90 808 (+402) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 69 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 64 нафари Тошкент вилоятида,
  • 209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 18 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
  • Навоий вилоятида 6 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 22 нафар,
  • Фарғона вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 42 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87067 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Қайд этилишича, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3092 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар