Қаршида 10 туп дарахт қўпориб ташланди
Қашқадарё вилояти Қарши тумани «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудидан ариқ қазиш мақсадида кўп йиллик дарахтлар Hyundai русумли бульдозерда қўпориб ташланди.

Аниқланишича, кесилган дарахтлар хатловдан ўтказилганда 4 туп айлант ва 6 туп тут, жами 10 туп дарахт таг қисмидан қўпориб ташлангани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 92 млн сўм табиатга етказилган зарар қўлланилди.
Инспекторларнинг саъй-ҳаракати билан «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудида 1 дона тут, 1 дона айлант ва 45 дона терак дарахтлари кесиб ташланишдан сақлаб қолинган.






