Ўзбекистонда 11 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 11 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–10 даража илиқ, кундузи 17–19 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучаяди. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.





