Кучли қор ёғаётганда «Қамчиқ»да қолиб кетган 14 киши қутқарилди
«Қамчиқ» довонида 6 февраль куни қолиб кетган транспорт воситалари ва фуқаролар қутқариб қолинди.

Вазирликка кўра, соат 19:05 да «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспечерига довондан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 242-километридаги шимолий айланма йўлда об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқарога ёрдам кераклиги хақида маълумот келиб тушган.
«Қамчиқ» Қутқарув отрядидан махсус техника ҳамда қутқарувчи ходимлар зудлик билан воқеа жойига чиққан. Тоғда қолиб кетган 14 нафар фуқаро ҳамда уларнинг транспорт воситалари эвакуация қилинган.
Қутқарувчилар соат 20:10 да барча фуқароларни соғ-омон пастга олиб тушиб манзилларига юборишда амалий ёрдам кўрсатишган.





