Ғазода 150 нафар шифокор ҳалок бўлди — Фаластин
«Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти ходими душанба куни Ғазодаги қочқинлар лагерига уюштирилган зарбада оиласи билан бирга ҳалок бўлди.
Шифокорнинг исми Муҳаммад Ал-Ахел эди. У 6 ноябрь куни бир неча оила аъзолари билан бирга ўлдирилган. Ташкилотнинг билдиришича, ходим икки йилдан ортиқ вақт давомида лаборант бўлиб ишлаган ва бомба келиб тушган вақтда Ал-Шайт қочқинлар лагеридаги ўз уйида бўлган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган маълумотларга кўра, Ғазода 7 октябрдан бери 16 та тиббиёт ходими ҳалок бўлган.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Исроил ҳужуми 150 нафар тиббиёт ходимининг ўлимига ва 27 тез ёрдам машинасининг йўқ қилинишига ёки ишдан чиқишига олиб келганини айтмоқда.
Шунингдек, Ғазо секторига берилган зарбалари натижасида 16 касалхона ва 32 бирламчи тиббий ёрдам маркази ўз фаолиятини тўхтатган.