Ўзбекистонда 2021 йилдаги ЙТҲларда салкам 2,5 минг одам ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 2021 йил давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 2 минг 436 нафар одам ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, мазкур йил давомида 10 001 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Уларда 9 минг 230 нафар фуқаро жароҳатланиб, 2436 нафари ҳалок бўлган. Яъни ўлим кўрсаткичи 21 фоиз бўлган.

Таъкидланишича, 2019 йилда 8092 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Уларда 9990 нафар одам жароҳатланиб, шундан 2067 нафари ҳалок бўлган ва ўлим кўрсаткичи 20,7 фоизни ташкил этган. 2020 йилда эса 6982 та йўл-транспорт ҳодисасида 8553 нафар одам жароҳатланиб, 1962 нафари ҳалок бўлган. Ўлим кўрсаткичи 23 фоиз бўлган.

Янгиликлар