Ўзбекистонда 31 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 31 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ атрофида бўлади. Кўчки хавфи мавжуд.

Янгиликлар