Жиззахда каналдан 5 ёшли боланинг мурдаси топилди
Жиззах вилоятидаги каналдан бедарак йўқолган боланинг мурдаси топилди.
Аниқланишича, Бахмал тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. 2023 йил 3 май куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.
Орадан икки кун ўтиб, 5 май куни вояга етмаган А.А.нинг мурдаси «Туятортар» каналидан топилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Билдирилишича, ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.