Қозоғистондаги ЙТҲда 7 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Келтирилишича, воқеа кеча, 16 июль куни Дўсор–Қулсари–Бейнеу автомобиль йўлининг 82-километрида содир бўлган. Chevrolet Cobalt автомобили Toyota Ipsum русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Оқибатда икки машина ичида бўлган етти нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Икки киши Жилой вилоят шифохонасига етказилган.

Полиция маълумотларига кўра, ушбу автомашиналар ҳайдовчилари аввал ҳам тезликни оширгани учун бир неча бор жавобгарликка тортилган.

Янгиликлар