Aндижонда эҳтиёжманд оилаларга кўмак маблағлари тарқатилди

Aндижон шаҳри учун ажратилган моддий ёрдам пуллари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди, дея хабар бермоқда Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу тадбирда Aндижон шаҳар прокурори Қ.Aсқаров иштирок этган. Шунингдек, хабарда ушбу оилалар истиқомат қиладиган ҳудуд 2-секторга кириши ҳам айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Aндижон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул адолатсиз тақсимлангани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилган эди. Aввалроқ, Aндижонлик мактаб ўқувчиси 1,5 минг долларлик дастурлаш курсига грант ютиб олганди.

Янгиликлар