Андижонда хизматни ўташ чоғида вафот этган ҳарбий хизматчилар оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди

Андижонда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида хизмат вазифасини ўташ пайтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Бу ҳақда ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизмати

Андижон вилоятидаги ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларидаги ҳарбий хизматчилар хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этган катта лейтенант Шуҳратбек Собиров ва кичик сержант Аброрбек Товулдиевлар оиласи ҳолидан хабар олди.

Фото: ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизмати

Ташриф давомида қаҳрамонлар хотираси ёд олинган, уларнинг фаолияти яна бир бор эътироф этилган. Шунингдек, қаҳрамонларнинг оила аъзоларига ДХХ раҳбарияти томонидан ажратилган турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари топширилган.

Аввлроқ Aндижонда эҳтиёжманд оилаларга кўмак маблағлари тарқатилгани ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар