Ўзбекистон фуқароси Беларусга ҳожатхона қоғози ниқоби остида иномарка автомашиналарини олиб ўтмоқчи бўлганда ушланди

Ўзбекистон фуқароси Литвадан Беларусга 3 та Toyota Land Cruiser автомашиналарини ноқонуний олиб киришга уринган, деб ёзади Av.by.

Воқеа 10 август куни юз берган. Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқароси MAN юк машинасида Европа Иттифоқидан Ўзбекистонга кетаётган бўлган. Натижада, божхоначилар ҳайдовчини «Мядиникай» назорат-ўтказиш пунктида тўхтатишган.

Шундан сўнг, у оғирлиги 720 кг бўлган ҳожатхона қоғозини олиб кетаётганини айтган. Бироқ, божхоначилар юк машинасини текширувидан ўтказиб, ичида контрабанда бўлиши мумкинлигини аниқлаган. Натижада ускуналарни батафсил текшириш чоғида 3 та 87 минг евролик хорижий автомобиллар топилган.

Аммо Ўзбекистон фуқароси махфий юк ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.

Ҳозирда контрабанда факти бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланган.

 

Янгиликлар