Ўқувчи қиз ўзини поезд остига ташлагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 10-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд остига ташлагани ҳақида тарқалган хабарга изоҳ берилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Маълум бўлишича, 10 февраль куни Тошкентдаги «Яланғоч» ва «Салар» темир йўл станциялари оралиғида поезд 15-18 ёшлар орасидаги қизни уриб юборган. Ўқувчи қиз қулоқчин таққан ҳолда хавфсизлик қоидаларига амал қилмай ҳаракатлангани учун ҳалокат юз берган. Айни кунларда унинг аҳволи яхшиланмоқда.
«Ўз эҳтиёт чорасини кўрмаган ҳолда ҳаракатланиш оқибатида поезд уриб кетиш ҳолати содир бўлди. Ушбу шахснинг ўзидан сўралганида, қулоғида қулоқчин бўлганини тасдиқлаган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳолат бўйича хабар берган эдик.