2020 йилда Ўзбекистонда неча сўмлик авторақамлар аукционда сотилгани бўйича маълумот берилди
АОКАда ИИВ ЙҲХББ раҳбар ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2020 йил аукцион орқали неча сўмлик авторақамлар сотилгани маълум қилинди.
Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартишлар киритилиб, аукцион савдоларида сотиладиган давлат рақами белгилари тоифаларининг сони 3 тадан 6 тага, биржага қўйиладиган давлат рақами белгилари сони эса 65 тадан 328 тага ўзгартирилган.
Шунингдек, 2020 йил давомида аукцион савдолари орқали 98 898 та давлат рақами белгиси 243 млрд 185 млн 752 минг 610 сўмга сотилган.
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида 20 | 700 OOO чиройли авторақамининг нархи маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.