Сирдарёда «золотой» авторақамнинг нархи маълум бўлди

Сирдарё вилоятида 20 | 700 OOO чиройли авторақамининг нархи маълум бўлди. Бу ҳақда Sirdaryo Xabarlari маълум қилди.

Фото: sxabar.uz

Хабарга кўра, Сирдарёда рекорд янгиланиб, навбатдаги «золотой» рақам 20 | 700 OOO нинг нархи 200 миллион сўмдан ошиб кетган.

Таъкидланишича, мазкур авторақамнинг бошланғич нархи 122 500 000 сўм, якуний натижаларга кўра 210 700 000 сўм ва 5 фоиз авторақам нархига қўшимча воситачилик йиғими ҳам қўшиб тўланган. Жами нархи 210 миллион сўмдан ошган.

 

Янгиликлар