БААдаги тўртта осмонўпар бино портлатиш йўли билан бузилди — видео
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида 29 ноябрь, якшанба куни туманларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида бир вақтнинг ўзида тўртта осмонўпар бино портлатилди. Бу ҳақда маҳаллий «Khaleej Times» нашрига таяниб, «Korrespondent» хабар берди.
Маълумотларга кўра, «Meena Plaza Tower» мажмуасининг тўртта биноси портлатиш йўли билан бузиб ташланган. Осмонўпар бинолар 144 қават ҳисобланади. Маҳаллий расмийларнинг сўзларига кўра, портлаш энг юқори халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқ амалга оширилган.
Таъкидланишича, шаҳардаги портлаш дунёдаги энг хавфсиз бошқариладиган портлаш сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Хабарларга кўра, бинолар узоқ вақтдан бери фойдаланилмаётгани ҳисобига уларнинг ўрнига янги йўл қурилиши кўзда тутилган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, биноларни бузиш учун атиги 10 сония вақт кетган.
Аввалроқ Афғонистонда юз берган портлаш оқибатида неча киши вафот этгани маълум қилинганди.