Самарқандда йирик қиморхона фаолияти аниқланди

8 февраль куни вилоят ИИБ, ДХХ ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғондаги қиморхона фаолияти аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: iiv.uz

Хабарга кўра, фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уриштириш учун махсус жой – «арена» ташкил қилиб, хўроз уриштиришга келган ҳар бир фуқародан ўн минг сўм олиб келганлиги аниқланган.

«Арена»да жами 3 нафар фуқаро хўрозларини уруштириш учун, 70 га яқин фуқаро эса томошага келганлиги аниқланган ва улар кўздан кечирилганда 3 нафар фуқаронинг чўнтакларидан «марихуана» гиёҳванд моддаcи борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 51 нафар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Янгиликлар