Дания Трампнинг гапларидан кейин Гренландия мудофаасини кучайтиради

Дания мудофаа вазири ТроЭлс Лунд Поулсен Гренландия оролида жойлашган қўшинлар контингенти кучайтирилганини маълум қилди. У бу сўзларни 24 декабрь  куни чоп этилган Даниянинг Jyllands Posten газетасига берган интервьюсида айтди.

Вазирнинг баёнотига кўра, дунёдаги энг катта орол мудофаасига қўшимча маблағ ажратилади. Маълум қилинишича, Копенгаген бу маблағларга иккита патруль катери, иккита узоқ масофали дрон ва иккита чана итлар гуруҳини сотиб олади, шунингдек, Гренландиядаги қўшинлар сонини оширади.

Биз кўп йиллар давомида Арктикага етарлича сармоя киритмадик, аммо ҳозир биз кучлироқ иштирок этишни режалаштирмоқдамиз. Ишончли томони шундаки, бу АҚШдан келган хабарларга тўғри келади, деди ТроЭлс Лунд Поулсен. 

Вазирнинг таъкидлашича, Дания бир ўзи Гренландиянинг улкан ҳудудини назорат қила олмайди. «Аниқ режалар йўқ, аммо биз Қўшма Штатлар билан ишлаймиз», деди у.

Аввалроқ, Трампнинг Гренландияни сотиб олмоқчи бўлгани ҳақда хабар берган эдик.

Жаҳон