Ўзбекистонда давлат боғчаларига қатор карантин чекловлари қўйилди

Ўзбекистонда давлат боғчаларига қатор карантин чекловлари қўйилди.

Маълум қилинишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларида CОVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади.

Шунингдек, таъкидланишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади. Бундан ташқари, ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим).

Вазирлик маълумотига кўра, йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.

«Мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади», дейилади хабарди.

Янгиликлар