Наманганда «Damas» пастликка тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида бошқарувни йўқотган «Damas» ҳайдовчиси пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: stv.uz

Хабарга кўра, 19 апрель куни соат 23:30 ларда Чодак—Хонобод—Ғурумсарой йўлининг Поп тумани Хонобод МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида «Damas» автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига чиқиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, пастликка ағдарилиб тушган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи оғир тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қашқадарёда «Lacetti» машинаси пастликка қулади: уч киши вафот этган эди.

Янгиликлар