Қашқадарёда «Lacetti» машинаси пастликка қулади: уч киши вафот этган

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида «Lacetti» машинаси 50 метр пастликка қулаган. Бу ҳақда «Дарё»га асосланиб Xabar.uz маълум қилди.

Фото: kazan.bezformata.com

Хабарга кўра, 16 февраль куни Қашқадарёда «Lacetti» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолгаши оқибатида машина бетонга урилган ва 50 метр пастликка қулаган.

«Туманнинг Яшнобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Олмаота—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1299-километрида тонгги 04:00 да Ғузор туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» бетон тўсиққа урилиб, уни четга суриб ташлаб, 50 метр пастликка қулаган. Оқибатда машина йўловчиларидан уч нафари воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи эса туман шифохонасига ётқизилган», — дейилади хабарда.

 

Янгиликлар