Россиянинг Запорижжяга берган зарбаси оқибатида 14 киши жароҳат олди

1 май куни Россия Қуролли кучлари томонидан Запорижжя вилоятига камида 10 та зарба берилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров хабар берди.

Унинг маълумотига кўра, зарбалар натижасида бир неча жойда ёнғин юзага келган. Жароҳат олган 14 кишининг 9 нафари шифохонага ётқизилган, 5 нафарига эса воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аввалига 61 ёшли эркакнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди, бироқ эркак кейин вайроналар остидан тирик ҳолда олиб чиқилган ва шифохонага етказилган.

Федоровнинг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучлари аҳоли яшайдиган уйлар, кўп қаватли хонадонлар, таълим муассасалари ҳамда инфратузилма обектларини нишонга олган.

Жаҳон