Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаётган корхоналар эълон қилинди

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон давлат бюджетига 48,2 трлн сўм солиқ ундирилгани маълум қилинди.

Энг катта тушумлар фойда (11,8 трлн сўм), қўшилган қиймат (9,8 трлн сўм) ва даромад (9,3 трлн сўм) солиқлари ҳиссасига тўғри келди. Акциз солиғи, ер қаъридан ва сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича тушумлар ҳам сезиларли даражада ошган.

Уч ойда ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 56 мингдан ортиқ корхона 20,6 триллион сўм солиқ тўлаган. Энг кўп солиқ тўлаган ишлаб чиқарувчи “O‘zbekneftgaz” АЖ бўлиб, унинг тўловлари 863,3 миллиард сўмни ташкил этди. Кейинги ўринларда “Uzbat ОА” АЖ (619,7 млрд сўм) ва UzAutoMotors АЖ (413,2 млрд сўм) қайд этилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган 160 мингдан ортиқ корхона эса 9 триллион сўмдан зиёд солиқ тўлаган. Бу йўналишда Asia Trans Gas МЧЖ (355,4 млрд сўм), “O‘zbektelekom” АЖ (236,5 млрд сўм) ва “O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ (210,5 млрд сўм) етакчилик қилган.

Савдо соҳасида энг йирик солиқ тўловчилар — Anglesey Food МЧЖ (82,9 млрд сўм), Uzum Market МЧЖ (72,4 млрд сўм) ва Total Oil Invest МЧЖ (63,6 млрд сўм).

Қурилиш соҳасида эса Discover Invest МЧЖ (42,7 млрд сўм), Agromir Buildings МЧЖ (39,9 млрд сўм) ва Трест-12 АЖ (26,2 млрд сўм) етакчи бўлган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатувчи 68 та хорижий технологик компания 36,2 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Энг кўп солиқ тўлаган компаниялар:

• Apple — 10,6 млрд сўм;

• Мета — 10,5 млрд сўм;

• Google — 8,9 млрд сўм;

• OpenAI — 1,1 млрд сўм;

• TikTok — 934,8 млн сўм.

• Booking.com — 542,7 млн сўм;

• Netflix — 467,6 млн сўм;

• Zoom — 432,6 млн сўм;

• Assa — 427 млн сўм;

• Xsolla — 235,6 млн сўм.

Аввалроқ, 2024 йилда давлат бюджетига 199,1 трлн сўм солиқ ундирилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистон