Қашқадарёда фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси топилди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, муқаддам 2 маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 кг 658 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Маълум бўлишича, мазкур фуқаро келгусида сотиб, пул топиш мақсадида ушбу моддаларни етиштирган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш.) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.





