Ўзбекистонда 1 ой ичида қарийб 100 млрд сўмлик электр энергияси талон-тарож қилинди
Жорий йилнинг октабр ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилиб, тизимга 99 млрд сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция матбуот ҳизмати хабар берди.

Жумладан, сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 192 та ҳолат аниқланди.
Унга кўра, 22,3 млн кВт⋅соат электр энергияси (63,9 млрд сўм) ва 11,4 млн метр куб табиий газ (35 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабги ҳисоб-китобларга кўра жами 99 миллиард 15 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 479 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Натижада, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
