Ўзбекистонда йил бошидан бери чиқиндини кўчага ташлаганлик учун жами 950 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилди

Йил бошидан бери Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш билан боғлиқ салкам 10 минг ҳолат аниқланди, деб хабар беради Экология вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, 2025-йилнинг январ ойидан ноябргача Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ 9817 ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

3714 та ҳолатда ҳуқуқбузарлар транспорт воситаларидан чиқинди ташлаган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар 2232 та ҳолатда тегишли тартибда жазога тортилган бўлиб, яна 7585 та ҳолатга чора кўрилмоқда.

Жарима белгиланган ҳолатлар (2232 ) бўйича умумий сумма 956 миллион 887 минг сўмни ташкил қилди, — деб таъкидланди.

Энг кўп ҳуқуқбузарликлар қуйидаги ҳудудларда содир этилган:

• Андижон вилояти — 3001 ҳолат;

• Наманган вилояти — 2937 ҳолат;

• Фарғона вилояти — 1645 ҳолат;

• Самарқанд вилояти — 981 ҳолат;

• Тошкент вилояти — 434 ҳолат;

• Сурхондарё вилояти — 250 ҳолат;

• Сирдарё вилояти — 144 ҳолат;

• Тошкент шаҳри — 121 ҳолат;

• Хоразм вилояти — 117 ҳолат;

• Навоий вилояти — 99 ҳолат;

• Қашқадарё вилояти — 70 ҳолат;

• Жиззах вилояти — 16 ҳолат;

• Бухоро вилояти — 2 ҳолат.

AI News