Тошкентнинг айрим кўчалари халқаро тадбирлар сабабли ёпилади

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, жорий йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилади.

Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида пойтаҳтнинг айрим кўчаларида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиб, улар учун айланма ҳаракат ташкил этилади.

Хусусан, қуйидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади:

• 15 ноябр куни соат 09:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий ва Қарасарай кўчалари кесишмасидан Қарасарай кўчаси бўйлаб Нурафшон ва Қарасарай кўчалари кесишмасигача бўлган йўлда ҳаракат вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилар Қарасарай кўчасидан ва Нурафшон кўчасидан Себзор кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин;

• 15 ноябр куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий кўчаси ва Ганга кўпригидан то Абдулла Қодирий, Қарасарай ва Зарқайнар кўчалари кесишмасигача бўлган йўлда ҳаракат вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчалари орқали ҳаракатланишлари мумкин;

• 16 ноябр куни соат 09:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов Фурқат кўчалари кесишмасидан Фурқат кўчасининг иккинчи даражали йўли орқали Ҳадра майдонигача бўлган қисмида ҳаракат вақтинча чекланади. Ҳайдовчилар Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари орқали ҳаракатланишлари мумкин;

• 16 ноябр куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов ва Батир Закиров кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат кўчаси кесишмасигача бўлган йўлда ҳаракат қисман ва даврий равишда чекланади. Ҳайдовчилар Фурқат кўчасига Батир Закиров — Алишер Навоий ва Олмазор — Бешагач кўчалари орқали чиқишлари мумкин.

 

AI News