АҚШдан Ўзбекистонга йил бошидан бери 29 минга яқин турист келди

2025 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 28,6 минг нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ҳабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 22,4 % ошгани қайд этилган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

• саёҳат – 23,6 минг нафар;

• хизмат юзасидан – 2,4 минг нафар;

• қариндошларни йўқлаш – 2,1 минг нафар;

• ўқиш – 395 нафар;

• тижорат – 111 нафар;

• даволаниш – 11 нафар.

Янгиликлар