Ўзбекистонда Online-шифокор консультациялари тизими жорий этилади

Ўзбекистонда 2026 йилда «103» хизматида аҳоли учун «Online-шифокор» консультациялари тизими жорий этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беради.

Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида соҳада электрон бошқариш тизими ишга туширилган. Бунинг учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилган. Шу сабабли мурожаат манзилларига кечикишлар сони 1,1 фоиздан 0,3 фоизга камайган.

2026 йилда «103» хизматида аҳоли учун «Online-шифокор» консультациялари тизими жорий этилади. Соҳада қўлланилаётган электрон дастурлар шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўтган саккиз йил давомида «103» хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, «Тез ёрдам» бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага, битта чақирувга дори-дармон учун ажратилган маблағ эса 750 сўмдан 11 800 сўмга ошган.

Натижада тез тиббий ёрдам бригадаларининг чақирувга ўртача етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқага қисқаргани таъкидланган.

 

 

Жамият