Тошкентда вояга етмаган қиз зўравонлик билан фохишалик қилишга мажбурланди

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизни тазйиқ ва зўравонлик билан фохишалик қилишга мажбурлаш ҳолатлари акс эттирилган видео тарқалди. Вазият Ички ишлар органлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш ишлари давомида муқаддам жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан судланган, 2004 йилда туғилган Ш.Т. унга таниш бўлган 2008 йилда туғилган, М.М.ни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманидаги хонадонда ушлаб турган. Қизнинг телефон аппаратини талон тарож қилиб, сотиб юборган.

Бундан ташқари М.М.нинг ожиз аҳволдалигидан фойдаланиб, унга мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи М.М.нинг ҳуқуқлари қонуний асосда тикланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан гумонланувчи Ш.Т.га нисбатан ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми «а» банди 135-моддаси 3-қисми «а, б» банди ва 166-моддаси 2-қисми «а» банди, билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жабрланувчи М.М.га Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан психологик, юридик ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилаётгани билдирилди.

AI News