Алишер Юсупов бронза медали учун кураш олиб боради

Ўзбекистонлик дзюдочи Алишер Юсупов такрорлаш босқичидан эркин ўтадиган бўлди.

Чорак финалда мағлубиятга учраган грузиялик Гурам Тушишвили дисквалификация қилингани сабабли Алишер Юсупов тўғридан тўғри бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Медаль учун баҳсда Юсуповга япониялик Татсуру Саито ва жанубий кореялик Ким Мин Жонг ўртасидаги баҳсда мағлубиятга учраган спортчи рақиблик қилади.

Янгиликлар