Бухорода коронавирусга чалинганлар сони 900 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, 267 кишига ошиб, жами касалланганлар сони 27 314 нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 39 нафари Бухоро вилоятида аниқланди. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Вилоятда жами касалланганлар сони 915 тага етди. Касалликдан бутунлай фориғ бўлганлар 727 нафарни, ўлим ҳолатлари сони 6 тани ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9096 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар