Бухорода маҳаллий бюджетдан 1,5 млрд сўмга китоб ва спорт жиҳозлари харид қилинди (фото)

Бухоро вилоятида 2 ноябрь куни «Беш ташаббус ҳафталиги» тадбирларига рамзий старт берилди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва хотин-қизлар бандлигини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир давомида вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров ташаббус доирасида барча шаҳар ва туманларда 1 тадан янги китоб дўкони фаолият кўрсатаётгани ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарлари, Шофиркон, Қоракўл, Ғиждувон туманларидаги маданият ва истироҳат боғлари, аҳоли гавжум жойларда 5 та енгил конструкцияли китоб дўкони фаолиятини бошлагинини маълум қилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, вилоятдан Жаҳон ва Олимпиада мусобақалари чемпион ва совриндор бўлган 16 нафар спортчи жойлардаги спорт мактаблари директори лавозимида фаолият юритмоқда. Мактаблардаги спорт секциялари сони 2860 тадан 3370 тага етиб, чекка қишлоқларда ҳам енгил конструкцияли «сендвич-панель»дан кичик спорт заллари, сунъий қопламали спорт иншоотлари қурилмоқда. Бухоро, Когон шаҳарлари, Қоракўл, Олот, Бухоро, Жондор туманларида эса рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув марказлари ташкил этилмоқда.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маҳаллий бюджетдан 1 триллион 523 миллион сўм маблағ ажратилиб, қарийб 30 000 та турли мавзудаги китоблар, 12 000 дан зиёд спорт жиҳозлари ва мусиқа анжомлари харид қилиниб, тадбир давомида улар «Беш ташаббус карвони» орқали вилоятдаги 536 та умумтаълим мактабига топширилди. Маълумот ўрнида, «Беш ташаббус ҳафталиги» 7 ноябрь кунига қадар давом этади.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Самарқандда салкам 700 минг китоб фондига эга кутубхона реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар