Ўзбекистонда 3 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
3 май кундуз куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.
Хабарга кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача кўтарилади.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-32 даражани ташкил этади.
Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22 даража бўлади.