Ўзбекистондан жўнатилган ўриклар Россияга киритилмади

Россиянинг Оренбург вилоятига Ўзбекистон ўриклари сифати бузилганлиги учун киритилмади, — деб ёзади «Комсомолская правда».

Маълумотларга кўра, таҳминан 0,924 тонна мева партиясида қурт аниқланган.

Ҳозирда вилоятга ўрик олиб кириш тақиқланган. Айбдорлар жавобгарликка тортилди, дейилади баёнотда.

Россельхознадзор хабарига кўра, йил бошидан буён бу импорт қилинган ўрикларда зараркунандаларнинг иккинчи бор аниқланишидир.

Янгиликлар