«COVID-19 вакцинаси бутун инсониятга тегишли бўлиши керак». Aбдулазиз Комилов Президентнинг ШҲТ саммитидаги нутқига изоҳ берди

Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов 10 ноябрь кунги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёевнинг нутқига изоҳ бериб, коронавирус вакцинаси бутун инсониятга тегишли бўлиши кераклигини таъкидлади. Вазир бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида айтиб ўтган.

Фото: «Yuz.uz»

Комиловнинг таъкидлашича, бу масалада сиёсийлашувдан қочиш керак.

«Президентнинг пандемия тўғрисидаги барча баёнотларининг маъноси шундан иборатки, ишлаб чиқилаётган вакциналар инсоният ўнлаб асрлар давомида тўплаб келган билимлар асосида яратилмоқда. Шунинг учун ушбу маҳсулотлар бутун инсониятга тегишли бўлиши керак. Бу ерда ҳар қандай сиёсийлашувдан қочиш керак. Aгар бирор ерда вакцина пайдо бўлса, уни кимдир олиши мумкин, кимдир эса ололмайди. Президент пандемияни енгишга ёрдам берадиган воситаларга барча одамлар, миллатлар ва халқлар тенг эгалик қилиш имкониятига эга бўлиши керак», — деган вазир.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этган ва Президент тадбир доирасида қайси масалаларга тўхталгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар