Ўзбекистон бўйича қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар 300 минг нафардан ошди деб хабар бермоқда ССВ.

Фото: sgn.today

Хабарга кўра, 14 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 43 896 нафар киши COVID-19 га қарши эмланган.

Шунингдек, айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 300 854 нафарга етган.

Қайд этилишича, 13 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Қашқадарё вилояти (6 444 нафар),
  • Андижон вилояти (6 150 нафар),
  • Фарғона вилояти (4 271 нафар) банд қилган.

Таъкидланишича, Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафардан ошиқ бўлгани кўринмоқда (Андижон 37 344 нафар, Наманган 33 446). Жами эмланганлар сони бўйича ҳамон Фарғона вилояти биринчи ўринни эгаллаб турибди (47 946 нафар).

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республика бўйича қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар