Хабарга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари яна кўпая бошлагани сабабли 16 мартдан бошлаб аҳоли ўртасида карантин қоидаларига риоя қилишни кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан тарғибот ишлари қайта йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, карантин чекловларини қўпол равишда бузаётган ва касалликка чалингани учун уй карантинига олинганига қарамай, яшаш жойидан чиқиб кетган аҳоли вакиллари, бундан ташқари, бир неча марта огоҳлантирилгандан кейин ҳам карантин қоидаларига амал қилмаганлар, асосан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, ҳамда гўзаллик салонлари ишчилари, бозор ва дўконлардаги сотувчилар жаримага тортилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқоб тақмаганлар қанча жарима тўлаши маълум қилинган эди.