Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 705 мингдан ошди

Дунё бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 18,7 миллион кишига етди. COVID-19 пандемияси бошланганидан бери 705 мингдан ортиқ бемор вафот этди.

Ўлим ҳолатлари энг кўп АҚШда қайд этилмоқда (160 мингдан ортиқ), ундан сўнг Бразилия (96 мингдан ортиқ), Мексика (48 мингдан ортиқ) ва Буюк Британия (46 мингдан ортиқ) давлатлари турибди. Бир миллион аҳолига тўғри келадиган коронавирусдан ўлим сони бўйича АҚШ ўнинчи ўринда турибди.

Бир миллион аҳолига тўғри келадиган коронавирусдан ўлим сони энг юқори бўлган мамлакатлар ўнталиги:

  • Сан Марино — 1238;
  • Бельгия — 850;
  • Буюк Британия — 682;
  • Андорра — 673;
  • Испания — 609;
  • Перу — 606;
  • Италия — 582;
  • Швеция — 569;
  • Чили — 509;
  • АҚШ —484.

Ўзбекистонда 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 554 нафарни, инфекциядан вафот этганлар эса 169 тани (+4) ташкил этмоқда. 

Янгиликлар