Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Яшнoбот туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2021 йил 19 февраль куни соат 10:00–18:00 вақт оралиғида «Hududgaz Poytaxt» ГТФнинг «Ер ости газ қувурлари хизмати» ҳамда «Yashnobodtumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг Фарғона йўли ва Олот кўчасида жойлашган ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ва қайта улаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан:
- Мухтор Ашрафий кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйларнинг 48 та аҳоли хонадонлари;
- Фарғона йўли кўчасидаги 12 та кўп қаватли уйларнинг 550 та ва №27/1,27/2, 15 кўп қаватли уйларнинг — 60 та ва 30 та ерли аҳоли хонадонлари;
- Олот кўчасидаги 62 та ерли аҳоли хонадонлари;
- «Обод макон» МФЙдаги 21 та кўп қаватли уйларнинг 1050 та аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Мавзуга доир: