«Ўзтрансгаз» ўз тасарруфидаги магистрал газ қувурлари бўйича маълумот берди

«Ўзтрансгаз» АЖ томонидан 2021 йилдаги режалар маълум қилинди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзтрансгаз» АЖ техник сиёсат бўлими бошлиғи Абдулаҳад Исоқжонов хабар берди.

Фото: uzreport.news

«Ўзтрансгаз» АЖ тасарруфида умумий узунлиги 13 198 километр магистрал газ қувури, 23 та компрессор станцияси, 418 та газ тақсимлаш станцияси, 500 километрдан ортиқ сув билан таъминлаш коммуникация тармоқлари мавжуд.
Хабарга кўра, 2021 йилда 109 та катодли ҳимоя қурилмаси, 1 588 та назорат ва ўлчов устуни монтаж қилиш, ишга тушириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, уларнинг ташқи емирилишдан ҳимоясини таъминлаш учун 1 500 дан ортиқ катодли ҳимоя қурилмадан, 3 минг километрдан ортиқ электр узатиш ҳаво линиясидан, 800 дан ортиқ трансформатор нимстанциясидан фойдаланилади.

Таъкидланишича, 2020 йилда 112,5 километр электр узатиш ҳаво линияси, 52 та катодли ҳимоя қурилма, 55 та чуқур анодли ерлатгич қайта тикланди ва таъмирланди. Катодли ҳимоя станцияларининг ишлаш режимини ва параметрларини масофадан кузатиш мақсадида автоматик ишлайдиган замонавий катодли ҳимоя станциялари сотиб олинди ва босқичма-босқич объектларга етказиб берилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу катодли ҳимоя станциялар олдинги станцияларидан тежамкор ва юқори самарадорликка эга.

Янгиликлар