Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири янги элчи Муҳаммад Мудассир Типуни қабул қилди

Бахтиёр Саидов Покистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Мудассир Типудан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, Стратегик ҳамкорлик кенгаши доирасидаги механизмларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришни устувор вазифалар сифатида қайд этилди.

Элчи жанобларига мамлакатдаги дипломатик фаолиятида муваффақият тиланди.

Ўзбекистон